22 февраль куни мусобақага мезбонлик қилаётган Олмалиқ шаҳрида жамоалар кутиб олиниб, меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Ўша куни мусобақага қуръа ташланиб, ўйинлар жадвали ишлаб чиқилди. Шунингдек, тренер ва ҳакамлар, жамоа раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йилги чемпионатда жами 8та жамоа ғолиблик учун баҳсларга киришди. Қуйида Ўзбекистон чемпионатининг 1-давра ўйинларида қайд этилаётган натижалар билан танишинг:

23 февраль

Андижон – Қорақалпоғистон Республикаси – 39:19

Самарқанд – Хоразм – 50:30

Тошкент шаҳри – Навоий – 53:30

Ўзбекистон терма жамоаси (U-17) – Олмалиқ (ОКМК) – 21:53

Ўйнлар давом этмоқда. Мусобақа 28 февралга қадар давом этади. 1 март куни эркаклар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 1-давра ўйинларига старт берилади.