Мусобақада Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳридан 80 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

Чемпионатни ўтказиш жараёнида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими яқиндан ёрдам берди. Россия Федерациясида хизмат кўрсатган мураббий, Бошқирдистон Республикаси замонавий бешкураш Олимпия захиралари спорт мактабининг директори Вадим Чудновский эса мусобақага бош ҳакамлик қилди.

Бу каби мусобақаларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда замонавий бешкурашни оммалаштириш ва ёшларнинг Ўзбекистон учун янги спорт турига бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.