Матбуот хизматининг маълум қилишича, технологик ҳимоя тизими эрта тонгдан ишга туширилган.

“2024 йил 9 февраль куни соат 04:40 да технологик ҳимоя тизими ишга туширилди, бунинг натижасида яқин атрофдаги уйларнинг айрим аҳолиси шовқинни эшитди. Бу автоматик қозон ҳимоя тизими ишга тушганда юз берадиган стандарт ҳолат. Бу истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминотига таъсир қилмайди”, дея тушунтирди матбуот хизмати мухбирга.

Қўрқинчли гумбурлаш шаҳарнинг бир қанча жойларида эшитилган, деб хабар беради tengrinews.kz.