Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 24 ёшли йигит ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда деб ёзди UzRreport.news.
Ҳодиса бўйича жорий йилнинг 19 июнь куни соат 23:17 ларда Олмазор тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унга кўра, Тошкент вилояти Тошкент тумани Кўктерак қишлоғи Хамса кўчаси 66-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган С.Қ. чап ва ўнг сон қисмидан ўткир тиғли жисмдан тан жароҳати билан ўлик ҳолатда шифохонага олиб келинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.