Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси аслида қандай содир этилган
10 август тахминан соат 00.46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод исмли ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобили (давлат рақами 01 Н 317 VA) иккита автомобилга тўқнашган.
Улардан бири, Lacetti (давлат рақами 01 А 493 КВ) русумли автомобили бўлиб, шу вақтда ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган ва Lacetti ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб турган.
Иккинчиси эса, йўл четида турган «Matiz» русумли автомобиль бўлган.
ЙТҲ натижасида «Lacetti» автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Ғуломназаров, ҳамда «Nexia» ҳайдовчиси олинган жароҳатлари туфайли шифохонага етказилган.
Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.