Бу ҳақда бугун, 2025 йил 30 июль куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари билдирилган манзилга соат 10:02 да етиб боришган ҳамда ҳозирги вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса натижасида жабрланиш ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари етиб келишган.