12 октябрь куни Транспортда ХТББ ЖҚБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган “Олой” бозори автотураргоҳи яқинида ўтказилган тадбир давомида 1994 йилда туғилган, Наманган шаҳрида яшовчи Х.Н. 8 дона “Remdesivir for Injection 100mg” (Astaremi) номли дори воситаларини ҳар бирини 950.000 сўмдан, тадбирда шартли “сотиб олувчи” бўлиб иштирок этаётган ходимга ушбу дори воситаларини сотиб, жами 6.000.000 сўм пулларни санаб олаётган вақтида аниқланиб ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошкармаси