Вилоят раҳбари мактаб учун муҳим бўлган қўшимча 300 ўринлик бинога тамал тошини қўйиб берди.

Маълумот учун – билим маскани ўқувчилари кейинги йилларда салкам икки бараварга ошганди. Синф хоналар камлиги муаммоси бор эди. Ушбу мактаб битирувчилари қатор йиллардан буён 80 фоизи юртимиздаги нуфузли ОТМларнинг талабаси бўлишмоқда. 

Бугун Олтиариқда яна бир хайрли иш бошланди. Туман ҳокими ташаббуси билан туманидаги 1-умумтаълим мактабига ҳам янги қўшимча 3 қаватли, 420 ўринлик ўқув биноси қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Ушбу таълим муассасаси 1200 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда унда 2200 дан ортиқ ўқувчи таълим олади. Янги қурилаётган бино ишга тушса, ўқувчиларни тўлиқ бир сменада қамраб олишга эришилади.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.