Қарорга мувофиқ, 2021 йилдан республикада ташкил этиладиган халқаро мусиқа анжуманлари ва фестиваллари доирасида “Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади.
Қарор билан “Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, Маданият вазирлиги ярмарка ташкилотчиси ҳисобланади.
Ярмарка доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
● ярмарканинг тантанали очилиш маросими;
● хориждан таклиф этилган продюсерлар, промоутерлар, санъаткорлар, мутахассисларнинг тақдимотлари, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари;
● мусиқа санъати савдо ярмаркаси;
● санъаткорларнинг концерт дастурлари;
● ярмарканинг тантанали ёпилиш маросими.
Ярмарка халқаро ярмаркалар ва музокаралар тажрибалари асосида ишбилармонларнинг ўзаро келишуви (В2В), ишбилармон ва истеъмолчи (В2С) ҳамда бошқа мулоқот форматларида ташкил этилади.
Иштирокчиларга ташкилотчи томонидан ярмарка ҳудудидан 3,5х4 метр ўлчамдаги майдон ажратилади.
Маҳаллий иштирокчиларнинг ички транспорт, овқатланиш, меҳмонхона харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.