Бугун соат 18:00 да “Киночилар уйи” кинотеатрида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тадбирда бир қатор ўзбек киноижодкорлари ва кино соҳаси вакиллари 17 та номинация бўйича мукофотланади. Қайсидир маънода ушбу тақдимот ўзбек кинематографиясида йил давомида юз берган воқеликлар ва амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамдир.