Белгиланганидек, душанба куни ушбу металнинг зудлик билан етказиб берилиши нархи бир ўлчов бирлиги (унсия) учун 2000 долларга яқинлашди. Олтин шартномалари (фьючерслари) 0,4 фоизга кўтарилиб, бир ўлчов бирлиги учун 1993,9 АҚШ долларига етди.

Июль ойида олтиннинг бозордаги нархи 11% га ошди, бу 2012 йилдан бери рекорд даражадаги ойлик ўсишдир.

Эслатиб ўтамиз, 31-июль куни Нью-Йоркдаги Comex биржасида савдолар чоғида олтин нархи бир ўлчов бирлиги учун 2005,4 долларга етганди.

Айни пайтда, спот бозордаги кумушнинг нархи бугунги кунда 0,3 фоизга пасайиб, бир ўлчов бирлиги 24,3212 долларни ташкил қилди. Ўтган ойда кумушнинг қиймати 34 фоизга кўтарилганди.