Жорий йилнинг 4 август куни НТМК Жанубий кон бошқармасига қарашли "Қорақўтон" объектидаги омборхона ишчиси, фуқаро У.Р иш вақти давомида оғирлиги 6 кг бўлган ва таркибида олтин моддаси мавжуд руда тошларини йиғиб,  олиб чиқиб кетаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарони тегишли тартибда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБга топширилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Пахтачи туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий  Гвардияси Ахборот хизмати