“Реал” жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземага ўтган мавсумнинг “Олтин тўп”и топширилганига ҳали унча кўп вақт бўлмади. Лекин футбол нашрлари, мутахассислари ва мухлислари аллақачон  2020/23 йил учун бу нифузли совринга давогарлар рўйхатини эълон қилишни бошлади.

Масалан, Goal.com нашри 2022/23 йилги “Олтин тўп”га даъвогарлар рейтингини тузди. Унга кўра, дастлабки учта ўринни Франциянинг ПСЖ ҳужумчилари – Месси, Неймар ва Мбаппе эгаллаб турибди.

Ўтган мавсум “Олтин тўп” эгаси Бензема бу рўйхатнинг саккизинчи ўрнидан жой олган.

Goal.com талқини бўйича топ-10лик қуйидагича кўринишга эга:

  1. Лионель Месси (ПСЖ) – ҳозиргача 12та гол ва 8та ассист.
  2. Неймар (ПСЖ) – 13/11.
  3. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 13/1.
  4. Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) – 21/3.
  5. Роберт Левандовски (“Барселона”) – 14/4.
  6. Винисиус Жуниор (“Реал”) – 7/5.
  7. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”) – 2/12.
  8. Карим Бензема (“Реал”) – 5/1.
  9. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) – 11/4.
  10. Филип Фоден (“Манчестер Сити”) – 7/3.