6223 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун аввало шароит яратилиши лозим.

Эски бино таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги, шунга яраша тиббий хизмат сифатига ҳам таъсир қилаётгани фуқароларнинг мурожаатига сабаб бўлаётган эди. Наврўз айёми арафасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида оилавий шифокорлик пункти замонавий типда қайта таъмирланди.

2020-2023 йиллар давомида Беруний туманидаги Олтинсой, Қизил қалъа ва Дўстлик ОФЙ оғир ҳудуд тоифасига киритилган бўлиб, бу йиллар давомида мазкур ҳудудларда бир қанча амалий ишлар бажарилди. Хусусан Олтинсой ОФЙ да давлат Божхона Қўмитаси ҳомийлигида 6 та аҳоли манзилида тозаланган ичимлик суви фильтрлари ўрнатилди.

Инвестиция дастури асосида 120 ўринга мўлжалланган замонавий мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 10 километр ички тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, ижтимоий инфраструктура яхшиланди.