Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят штаби матбуот хизмати хабар берди.
“Янгиланган маълумотларга кўра, 40 та аҳоли пунктида 478 та турар-жой биноси ва 943 та томорқа ерлари эриган қор суви остида қолмоқда. 3 та вақтинчалик жойлаштириш маркази ишга туширилди, уларда 165 киши, жумладан, 30 нафар бола жойлаштирилди. Тўққизта йўл участкасида чекловлар жорий этилди”, дейилади хабарда.
Унда қайд этилишича, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 2,568 минг кишилик гуруҳ, 1,107 минг бирлик техника, жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 325 киши ва 116 бирлик техника жалб қилинган. Одамларга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўт ўчирувчилари ва қутқарувчилари, фуқаро муҳофазаси ҳудудий бошқармаси, бошқармалар, полиция ва Россия Миллий гвардияси ходимлари, йўл хизмати ходимлари ёрдам бермоқда, деб хабар беради tass.ru.