2021 йилнинг 3 март куни 31 ёшли Жасур Б., “OLX.uz” сайти орқали 36 ёшли Зафар Ш., «НР» русумли ноутбук ва моноблокларни сотишга эълон берганлигини кўриб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 10 дона «НР» русумли ноутбук ҳамда 4 дона моноблокларни корхона учун дея буюртма бериб, ушбу техника воситаларини Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ёнида олиб, шу куни кечгача унинг ҳисобига 109 000 000 сўм пулларни ўтказиб беришга ваъда қилиб, қўлга киритилган техника воситалардан бир дона ноутбукни ўзига олиб қолиб, қолганини 7 635 АҚШ доллар эвазига «Малика» савдо мажмуасидаги дўконда ишловчи 26 ёшли Махмуджон А.,га сотиб юборган. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Махмуджон А.,дан 9 дона “HP” русумли ноутбуклар ва 4 дона моноблоклар баённома асосида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жасур Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Жасур Б.,ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.