Анвар Алимов, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи:

«ЖССТ маълумотига кўра, «Omicron» штаммига чалинган беморларнинг 98 фоизи уй шароитида, 2 фоизи эса стационар тарзда даволанмоқда. Чунки вируснинг мазкур тури асосан юқори нафас йўлларига зарар етказади».

 Раҳимжон Ҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

«Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида кундузги тарзда таълим олаётган талабаларнинг 70 фоизи коронавирусга қарши ихтиёрий тарзда эмланган».