—  Омикрон клиник жиҳатдан аломатларнинг умумийлигига кўра, кенг тарқалган респиратор инфекцияга айланди, — дейди юқумли касалликлар бўйича мутахассис, тиббиёт фанлари номзоди, “Инвитро-Сибир” клиник диагностика лабораторияси бош шифокори Андрей Поздняков РИА Новостига берган интервьюсида. — Коронавирусга хос бўлган аввалги белгилар, масалан, ҳид билиш ҳиссининг йўқолиши омикрон билан касалланганларда 20 фоиздан кам ҳолатда учрамоқда. Унинг таъкидлашича, бунинг сабаби номаълум.

“Очиғи, бунинг сабаби унчалик қизиқ эмас. Аммо гап шундаки, бу респиратор инфекция ҳали ҳам иммунитети заиф одамларда  турли аъзо ва тизимларга жиддий зарар етказиши, шунингдек, ўлимга олиб келиши билан хавфли”, деди мутахассис.  У, шунингдек, омикрондан келиб чиққан касаллик белгилари “умумий ЎРВИга тўлиқ хос” эканлигини айтди.

“Яъни, бу белгилар шунчалик умумийки, фақат клиник кўринишга асосланиб, COVID ташхисини қўйиш жуда даргумон”, — дея таъкидлади шифокор. “80 фоиз ҳолларда томоқ оғриғи одатий ҳолдир”, “бурун оқиши омикрон штамми учун характерлидир”, “иштаҳанинг пасайиши, мушаклардаги, бўғимлардаги оғриқлар ва терлаш” каби белгилар ҳақида кўп ёзишмоқда. Ва энди биз ҳозирги “мода”га кирган касалликнинг пайдо бўлиш фоизини четга суриб қўямиз ва касаллик тарихимизни кўриб чиқамиз: илгари, коронавирусдан олдинги даврда ҳам томоғимиз оғриганми? Бурун оқиши бўлганми? Ва уларнинг комбинацияси қандай бўлган? Бир вақтнинг ўзида терлаш кузатилганми? Агар жавоб "ҳа" бўлса, демак, масалан, 10 йил олдин, аломатларга кўра бизда коронавирус инфекцияси бор эди. Бу ҳақда фақат ҳеч ким билмаган”, деди шифокор белгиларнинг ўхшашлиги ҳақида сўз юритаркан.

“Аммо ёши катталар ҳали ҳам хавф остида, шунингдек,  оғир патологияси бўлган одамлар ҳам. Штамм болалар учун кўпроқ юқумли ҳисобланмоқда. Улар орасида 2 ёшгача бўлган ёш болалар муаммоли бўлиб қолмоқда. Инфекция болаларда кўпинча қусиш, диарея, ҳароратнинг ошиши билан бирга сувсизланишга олиб келиши мумкин. Баъзи ёш болаларда бронхларнинг шикастланиши обструктив ҳолатларнинг тез ривожланишига олиб келади, кичик бронхларнинг шикастланиши шошилинч стационар чораларни талаб қиладиган жиддий муаммо бўлиши мумкин”, — дея хулоса қилди шифокор.