Булар: томоқ оғриғи, бел оғриғи, тумов ёки бурун битиши, бош оғриғи, чарчоқ, аксириш, тунда терлаш, танадаги оғриқ.
Қайд этилишича, мазкур штаммда аломатлар одатий COVID-19 га қараганда ўзини аниқроқ намоён қилади. Чунки у шамоллаш ва гриппга жуда ўхшаш бўлади. Мутахассислар мазкур аломатлар кузатилиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидламоқда. Шифокорларнинг қайд этишича, касалликни юқтириб олишдан ҳимояланишнинг энг самарли усули вакцина олишдир, дейилади korrespondent.net сайтида.