Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туман ҳокими Ускенбой Атемов, имом-домлалар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Мазкур жоме масжиди бир асрдан зиёдроқ тарихга эга бўлиб, 1900-1902 йилларда қуриб битказилган.

1992 йил ёнғин натижасида  жомега катта зарар етади ва 1993 йилда  ҳашар йўли билан қайтдан таъмирланади.

Маълумот учун айтиш жоизки, эски масжиднинг сиғими 200–250 кишилик бўлган. Янгидан қурилган ушбу масканга бир вақтнинг ўзида 600 киши бемалол ибодат амалларини адо этиш имкони яратилди.

“Аллоҳ таоло янги масжидни мўмин-мусулмонларга муборак қилсин”, дея хабар қолдиради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги Ахборот хизмати.