Жорий йилда вилоят перинатал марказида 20 миллиард 180 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилиб, қабул диагностика, лаборатория, поликлиника ва асоратли ҳомиладорлар бўлимлари бинолари барпо этилди.
Перинатал марказга вилоят маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан кам инвазив технологиялар асосида даволаш ишларини йўлга қўйиш мақсадида замонавий лапароскоп ва гистероскоп аппаратлари келтирилди. Лаборатория янги қон таҳлили анализатори билан жиҳозланиб қўшимча 7 хил турдаги қон таҳлилларини аниқлаш имконияти пайдо бўлди, деб хабар беради Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Натижада йилига 300 нафардан зиёд аёлларнинг Тошкент шаҳридаги марказларга бориб ортиқча оворагарчилик ҳамда харажат қилишларини олди олинди ва шу жойнинг ўзида даволаш имконияти яратилди.