Учрашувда АКТ вазирлиги вакиллари ҳамда “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Бугунги кунда OneWeb  компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганини билдириб ўтди.

Жорий йилнинг 16-май куни “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда компания ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганди. Меморандумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига OneWeb  сунъий йўлдошли алоқа компаниясини жалб қилиш, шунингдек, компаниянинг геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, шу жумладан, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлатнинг асосий эҳтиёжларини аниқлашдан иборат.

Учрашувда ҳам компания томонидан ҳудудлар ва олис қишлоқ аҳоли пунктларини, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернет билан таъминлашни амалга ошириш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.

Учрашув сўнгида томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.