Жумладан, айни пайтда ҳам умумий қиймати 2,5 млрд. сўмлик давлат дастури доирасида 11 та лойиҳа — 3 та фундаментал ва 8 та амалий, умумий қиймати 100 млн. сўмдан ортиқ 15 та хўжалик шартномалари устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, университет илмий изланувчилари томонидан “Scopus” веб базасида индексланувчи журналларда 78 та ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда 100 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этилган.
Айниқса, коронавирус пандемияси шароитида талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Талабаларнинг энг яхши инновацион тадбиркорлик лойиҳалари” онлайн кўрик-танлови яна бир эзгу ишлардан бўлди.
Кўрик-танловда университет ректори К.Шарипов, проректорлар, бўлим бошлиқлари, марказ директорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Яшнобод технопарки, Ўзбекистон венчур капитали ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Танловга талабалар ва тадқиқотчилар томонидан 50дан ортиқ стартап лойиҳалар келиб тушган бўлиб, стартап ташаббускорлари комиссия аъзолари билан ўз ғояларининг мазмун-моҳияти ва таркибий тузилишини тақдимот ҳамда видеороликлар ёрдамида онлайн муҳокама қилдилар.
Кўрик-танловда сўзга чиққанлар томонидан стартап лойиҳалар бўйича янги инновацион маҳсулотлар ва хизматларнинг яратилиши, ишчи гуруҳни шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш, турли соҳалардаги лойиҳаларнинг натижадорлигини ошириш масалалари атрофлича эътироф этилди.
Танлов интерактив, қизиқарли савол-жавоблар ва мазмунли бахс-мунозарага бой тарзда, юқори савияда ўтди, деб хабар бермоқда университет матбуот хизмати.
5та 1-ўрин, 5та 2-ўрин, 5та 3-ўринлар бўйича ғолибликни қўлга киритган талабалар кейинги босқичга йўлланма олди. Онлайн танлов ғолиблари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан эълон қилинган “Start-up” лойиҳалар танловида фаол иштирок этишлари таъкидлаб ўтилди.