Бош илмий-методик маркази томонидан йўлга қўйилган олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида ўқув машғулотларини олиб боришга жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун 2 кунга мўлжалланган қисқа муддатли онлайн тренерлар тайёрлаш курсларининг биринчи куни бўлиб ўтди.

Мазкур курслар олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида ўқув машғулотларини олиб борадиган профессор-ўқитувчилар касб-маҳоратини ошириш, педагогик технологиялар, соҳага оид илғор хорижий тажрибалар ва замонавий ёндашувлар асосида ўқув жараёнларини ташкил етиш борасидаги компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган.

Қисқа муддатли онлайн тренерлар тайёрлаш курсларига модератор сифатида олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар жалб этилди.

Онлайн курсларда «Кредит-модуль тизими ва ўқув жараёнини ташкил етиш», «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш» ҳамда «Педагогнинг касбий профессионаллигини ошириш» каби модуллар бўйича маърузалар ташкил этилди.

Маърузаларда таълим соҳасига оид қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмуни, таълим соҳасини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, кредит-модуль тизимида педагоглар фаолияти, кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминоти, педагогнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, педагогнинг шахсий, касбий ахборот майдонини, Scopus, SciyenceDirect, Web of Siyence тизимлари асосида такомиллаштириш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Онлайн курслар қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди, тингловчилар еса, ўзлари учун фойдали ва муҳим маълумотларга эга бўлдилар. Мавзуларнинг узвийлиги ва долзарблиги барча тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда фаоллик ва ташаббускорлик кузатилди.

Онлайн тренерлар тайёрлаш курслари эртага 24 август куни ҳам давом этади, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.