Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи, 2003 й.т. А.У., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида «Телесейл» номли каналда номаълум шахс томонидан қўйилган эълондаги "IPhone" телефонини сотиб олмоқчи бўлиб, сотувчи банк картасига 1.350.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги ва шундан сўнг сотувчи уни ижтимоий тармоқда блоклаб, ғойиб бўлганлигини маълум қилган.

Шунингдек, яна бир нечта фуқаролардан ушбу мазмундаги ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фуқароларнинг пулларини талон-торож қилган шахс, Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган, 2001 й.т., С.О. эканлиги аниқланган.

С.О.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.