Жорий этилган карантин режими шароитида қанчалик мураккаб бўлмасин, дунёнинг аксарият давлатида таълим тизими эътибордан четда қолмади. Мисол учун, Хитойда мактаб ўқувчиларини бепул ўқув материаллари билан таъминлайдиган, Францияда “Менинг синфим уйда” рақамли платформаси ишга туширилиб, ўқувчиларга масофавий курсларда таълим олиш имконияти яратилди. Японияда ҳам уйда қолган ўқувчилар учун бепул таълим берилади.
Мамлакатимиз биринчилардан бўлиб онлайн таълим тизимига ўтди. Қисқа муддат ичида тизимда масофавий таълим жараёнини амалиётга кенг татбиқ этиш, илғор хориж тажрибаси асосида ўқувтарбия жараёнида замонавий ахбороткоммуникация технологиялари, инновацион шакл ва усуллардан самарали фойдаланиш ҳамда таълим сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида “Оnline maktab” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.
Мақсад ва вазифалар
“Оnline maktab” лойиҳасида бир қатор муҳим мақсад ва вазифалар назарда тутилган. Умумий ўрта таълимда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш, телевизион видеодарслар тайёрлаш бўйича илғор халқаро тажрибалардан фойдаланиш, таълим тизимига ахбороткоммуникация технологияларини кенг жорий этиш шулар жумласидан.
Ўқувчилар ва ўқитувчиларни халқаро баҳолаш дастурлари ҳамда тадқиқотларга (PISA — 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлиги, PIRLS — бошланғич 4синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниши, TIMSS — 4 ва 8синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш, TALIS — раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш, таълим олиш муҳити ҳамда меҳнат шароитларини ўрганиш) тайёргарлигини кучайтириш ҳам ана шундай вазифалар сирасига киради.
Бундан ташқари, онлайн мактаб фаолиятида барча умумтаълим фанлари, биринчи навбатда, STEAM (илмфан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) фанларини ўқитиш сифатини ошириш, ўқувчиларда ижодий ва танқидий фикрлаш, ахборотларни таҳлил қилиш, етакчилик, коммуникативлик, ҳамкорликда ишлаш, муаммоларни ечиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш вазифаси назарда тутилган.
Ўқувчиларга ўқув материалларини чуқур ўрганиш ва такрорлашга имконият яратиш, фанлар ва синфлар кесимида барча мавзулар бўйича видеодарслар базасини босқичмабосқич тайёрлаш, етакчи умумий ўрта таълим, олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасаларининг илмий ва методик салоҳиятидан фойдаланиш орқали таълим сифатини ошириш ҳам муҳим вазифа сифатида белгиланган.
Ёз мавсумида...
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 2020 йил 17 мартдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурлари асосида 4чорак учун жами 3 минг 847 та дарс машғулотини тасвирга олди. 20192020 ўқув йили якунига қадар ўқувчиларнинг масофавий таълим олиши тўлиқ таъминланди.
2020 йилнинг ёз мавсуми давомида “Оnline maktab” лойиҳаси доирасида бир қатор лойиҳалар, жумладан, мактаб ўқувчиларининг олий таълим муассасалари кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришларига кўмакл ашиш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Давлат тест маркази билан ҳамкорликда “Онлайн репетитор” ло йиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа доирасида 2020 йилнинг 15 июнидан 1 августигача 450 та дарс эфирга узатилди. Ҳар бир дарс жараёнида тестлар ечилди.
Ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни касбҳунарга йўналтириш мақсадида “Онлайн тўгарак” лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа доирасида 586 та тўгарак машғулоти тасвирга олиниб, эфирга берилди.
Ўқитувчиларнинг янги ўқув йилига қадар касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида тажрибали ўқитувчилар билан ҳамкорликда амалга оширилган “Онлайн касбий ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 591 та дарс эфирга узатилди.
Тажрибали мутахассислар иштирокида ўқувчиларнинг PISA халқаро баҳолаш дастури ва тадқиқотларга тайёргарлигини кучайтиришга қаратилган дарс машғулотлари берилди.
20202021 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарлари масъулияти ва ташаббускорлиги, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимлар касб маҳоратини ошириш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришларни тизим ходимларига етказиш, янги ўқув йилида таълимтарбия сифатини янада яхшилаш юзасидан муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олишга қаратилган анъанавий август кенгашлари материаллари 2020 йилнинг 13 августидан 20 августигача видеодарс шаклида эфирга берилди. 20202021 ўқув йили учун бугунги кунга қадар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида “Оnline maktab” рукнида жами 13 минг 85 та телевизион дарс тасвирга олинди, улардан 11 минг 112 таси эфирга узатилди. Ушбу дарсларнинг 5 минг 435 таси ўзбек, 5230 таси рус, 2420 таси қорақалпоқ тилида тайёрланди.
14синфлар учун телевизион дарслар “National Geographic” телеканалида, 58синфлар дарслари “Eurosport”, “ТВЦ” телеканалларида, 911синф дарслари “Охота и рыбалка”, “Fashion TV” телеканаллари орқали эфирга узатилмоқда.
Онлайн дарслар — чинакам ижод маҳсули
Дарҳақиқат, бу жараён нафақат педагогик тажр иба, балки инновацион ва креатив ёндашувларни ҳам талаб этади.
“Online maktab” лойиҳаси доирасида дарсларни тасвирга олишда ўқувчилар учун ўзлаштириш мураккаб бўлган мавзуларни кенгроқ очиб бериш, амалий машғулотлар ва виртуал лабораторияларни намойиш қилиш, дарслик ҳамда ўқув дастурларига қўшимча тарзда қизиқарли ва фойдали маълумотларни бериб бориш, ўқувчиларни касбҳунарга йўналтириш, илғор хорижий педагогик ва ахбороткоммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга эътибор берилмоқда.
Телевизион видеодарсларни ўзбек, рус, айрим фанларни инглиз тилида намойиш қилишда 641 нафар тажрибали ўқитувчи, 69 нафар муҳаррир, 16 нафар сурдотаржимон жалб қилинди. Инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган “English Speaking Nation” лойиҳаси доирасида АҚШдан юртимизга таклиф этилган Эмма Виндруп ўқувчиларимизга “Оnline maktab” рукнида инглиз тили фанидан дарс ўтмоқда. Бу, албатта, болаларимизга инглиз тили бўйича берилаётган таълим сифатининг ошишига хизмат қилади.
Эътироф ва рағбат
Ҳар қандай меҳнат, агар унда фидойилик, масъулият, илмий салоҳият ва ишонч мужассам бўлса, албатта, эътироф ва рағбатга лойиқ топилади. Бугун ифтихор билан айтиш мумкинки, бу борада амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар хорижда ҳам эътиборга сазовор бўлаётир. Бу борадаги Ўзбекистон тажрибаси уларда қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, “Оnline maktab” лойиҳаси АҚШ соҳа мутахассислари томонидан илғор тажриба сифатида эътироф этилди.
“Оnline maktab” лойиҳасида фаол иштирок этган ўқитувчилар, сурдотаржимонлар ва муҳаррирлар вазирлик томонидан рағбатлантириб борилмоқда. Жумладан, 20202021 ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида “Оnline maktab” рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишда фаол иштирок этган ходимлар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида, аввало, инсон манфаатлари ётибди. У олий қадрият даражасига кўтарилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш каби йўналишлардаги ишлар сифати ошиб бормоқда.
Шу мақсадда 2021 йил январь ойида “Оnline maktab” лойиҳасига жалб қилинган фидойи ўқитувчиларга саломатлигини мустаҳкамлаш, мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг “Chinobod plaza” санаторийсига йўлланма берилди.
Истиқболдаги вазифалар
Айни кунларда телевизион видеодарслардан фойдаланишда ўқувчилар, ўқитувчилар ва отаоналарга қулайлик яратиш мақсадида maktab.uz платформасини ишга тушириш устида иш олиб борилмоқда. Ушбу платформа умумтаълим тизимида ягона марказлашган виртуал (онлайн) мактаб сифатида татбиқ этилади.
Maktab.uz платформасида ўқувчиларда таълим олишга бўлган қизиқишни уйғотадиган замонавий механизмларни ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг билим салоҳияти, улар ўзлаштирмаган дарсларни аниқлайдиган тестлар тайёрлаб, шу асосда ўқувчиларга ёрдамчи ўқув дарсларини, тематик ўйинларни тавсия этадиган ва отаоналар ҳамда ўқитувчиларга боланинг билим олиш жараёнидаги мавжуд камчиликлари ҳақида хабар берадиган тизимни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг онлайн таълим олишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида викториналар ташкил этиш режалаштирилган.
Айни пайтда “Оnline maktab” лойиҳаси доирасида видеодарсларни тасвирга олиш мақсадида Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмийтадқиқот институти ҳамда Республика таълим марказида 5 та студия ташкил этилган. Мазкур студиялар замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган.
Мухтасар айтганда, мукаммал дастур асосида, етук мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган онлайн дарсларнинг анъанавий дарслардан кам жойи йўқ.
Дониёр ЭРМАТОВ,
Халқ таълими вазирлигининг ўқув жараёнини
методик жиҳатдан таъминлашни
ривожлантириш бошқармаси бошлиғи