Сўнг унинг банк картаси рақами ва махфий кодини қўлга киритиб, картасидаги 37 миллион сўм ечиб олади.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи 18 ёшли Ч.С. содир этгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ч.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.