Улар икки йил муддат оралиғида илмий  изланишлар олиб борган ҳолда, меҳнат бозорида ҳар томонлама талабларга жавоб бера оладиган етук, рақобатбардош кадр бўлиб етишиш учун олға интилдилар. Амалий ҳаракатлар пировардида бугун улар орасидан турли давлат мукофотлари соҳиблари, танловлар ғолиблари, ёш ихтирочилар, спорт усталари, илмий салоҳияти юқори бўлган кадрлар етишиб чиқди. Энг қувонарлиси, ушбу йўналишда гендер тенглик сезиларли равишда тараққий этиб,  жорий йилда магистр битирувчиларнинг 141 нафарини қизлар ташкил этди.

“Магистрлик дипломини қувонч билан қўлига тутган ҳар бир талабамиз ҳаётда ўз ғалабалари сари парвозга ошиқиб турибди. Улар ўз олдига катта мақсад ва режалар қўйган. Магистратуранинг 26 та  йўналишида ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган ёшларимиз келажакда ҳам улкан ютуқларга эришишига ишончимиз комил. Чунки ҳар бирининг қобилияти, иқтидори, салоҳияти ва  лаёқати кучли устозлар нигоҳида синовдан ўтди, таълим-тарбия олди,” – дейди университетнинг магистратура бўлими раҳбари  - Зилола Собирова.