Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. фуқаро Э.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги “Iqtisodiyot ва pedagogika” нодавлат университетининг “Бошланғич таълим” йўналишига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.С. фуқаро Э.А.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Фирибгарларнинг бири биратўла 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 900 АҚШ доллари талаб қилган.
Гурлан туманига янги ҳоким тасдиқланди
- Фарғона вилоятида ҳоким ёрдамчисидан пул олган камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими собиқ бошлиғи фош этилди
- Энди уйларни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?
- Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?
- Хитойда содир бўлган кўчки оқибатида беш киши ҳалок бўлди
- Қирғизистон фуқаролари учун Ўзбекистон ОТМларида 20 та грант ўрни ажратилди
Самарқандда тез ёрдам машинасига йўл бермаган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси жаримага тортилди
- Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- 2026/2027-ўқув йили учун мандат натижалари эълон қилинди
- «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган барсетка эгасига қайтарилди
- Жорий йилги минимал ўтиш баллари маълум бўлди
- Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида авариявий қудуқни ёпиш ишлари бошланди