Ўқитувчи касбини мамлакатимиздаги энг обрўли касбга айлантириш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифанинг амалий ижроси янги йилнинг биринчи иш кунидан бошланди.

Тошкент шаҳрида янги қурилган энг замонавий Чинобод Плаза санаторияси биринчи меҳмонлари сифатида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган педагоглар учун ўз эшикларини очди.


Шуниси қувонарлики, бу йил илк бора 13,5 минг нафардан ортиқ педагогларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан санаторияларда бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаш имконияти режалаштирилган. Президентимизнинг ушбу ташаббусларини бундай юқори даражада ижросини ташкил этишни бошлаганликлари учун касаба уюшмалари федерациясига миннатдорчилик билдирамиз.
