— Қурилиш жараёнини ташкил этишда зудлик билан қуриш керак бўлган, бунёдкорлик салоҳият юқори, аҳоли томонидан жуда ҳам тез сотиб олинган уйлар қурилиши зарурлигини ҳисобга олдик, — деган Ш. Ҳидоятов, — Масалан, Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20 та уйни Whitecity Construction қуради. Бу компания Чилонзор туманидаги Оқтепа мавзусида ҳамда Сергели туманида монолит уйлар, Талабалар шаҳарчасида ўқитувчилар учун тураржойлар қурган. Бу компаниянинг қурган уй-жой нархлари ҳам, мутахассислари ҳам талабга тўғри келади. Жараёнда янги технологиялар қўлланиши туфайли кўп мутахассислари турклардан иборат.
Иккинчи қурувчт ташкилот — “ЭкоПарк” корхонаси. У “Тапоич” ҳудуди рўпарасида экоуйлар қуряпти. Яна, Тараққиёт кўчасида ҳам қурилиш олиб боряпти.
Учинчиси — «Голд степ инвест». Бу корхона жуда кўп уйлар қурган. Биттаси Қорасув даҳасида. Шунингдек, Ал-Хоразмий мактабини ҳам шу корхона қурган.
Шу учта корхона танлаб олиниб, уларга асосий шартлар қўйилиб, тезлик билан замонавий, энергия тежамкор ва сифатли уйлар қуриш талаби қўйилган. Ҳозирги кунда лойиҳалаш ишлари билан параллел равишда мобилизация ишлари ҳам бошлаб юборилган. Улар қурадиган уйларнинг нархи бошқаларга нисбатан арзонроқ.