Шу боис, вилоят ва тумандаги ҳокимлик ва ташкилотлар раҳбарлари пахта далаларида бўлиб, мавсум иштирокчиларига яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ҳамда теримчиларнинг ишига муваффақият тиладилар.  

Вилоят қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг таъкидлашича, жорий йилда пахтадан мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлинди. Ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “С- 6524”, “Султон”, “Наманган -77”, “Порлоқ”, “Бухоро -102” навлари парваришланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра,  вилоятда бу йил 73 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинган бўлиб, ҳар бир гектар майдондан 31, 5 центнердан қимматбаҳо саноат хомашёси етиштириш кўзда тутилган. Жами 229,6 минг тонналик пахта хирмони бунёд этиш режалаштирилган.