Мазкур мактабни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров оталиққа олган бўлиб, ушбу илм даргоҳининг раҳбарияти ва ўқитувчилари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

Тадбир давомида Азимжон Назаров ўзининг ҳаёти давомида амалга оширилган ишлари, тажрибаси ва ўқувчиларга тавсиялари билан ўртоқлашди. Савол-жавоблар асосида викториналар ўтказилиб, фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Ўқувчилар мамлакатимизда инновацион ривожланиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди, робототехника бўйича маҳорат дарслари, вазирлик биноси бўйича экскуркция ташкил этилди. Тадбир якунида ўқувчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари, қизиқишлари тингланди. Келажакда ёшларнинг инновацион ғоялари ва ташаббусларини жорий этиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.