Бу ҳақда диетолог Алексей Кабанов айтиб ўтди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, тўйинган ёғлар, трансёғлар ва табиий ёғлар бўлган озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилиш холестерин миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ҳайвон ва сут маҳсулотларини, масалан, сариёғни истеъмол қилишни камайтириш керак.

Кабановнинг таъкидлашича, калорияси жуда юқори маҳсулотлар, шу жумладан, углеводлар ва шакарли овқатлар ҳам холестерин билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.

Ўсимлик асосидаги парҳезга ўтиш ҳамда дон, мева ва сабзавотлардан олинадиган толалар улушини ошириш вазн йўқотиш ва холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради, деб хабар беради aif.ru.

“Шакарли ичимликлар, ортиқча ширин таомлар, тез ўзлаштириладиган углеводли маҳсулотлардан бутунлай воз кечиш, гўшт ва сут маҳсулотлари истеъмолини камайтириш керак. Айниқса, ўсимлик таркибидаги оқсилли озиқ-овқатларни рационга киритиш жуда муҳим”, — деди у.