Россиялик парҳезшунос Инна Кононенконинг маълум қилишича, шафтоли ва ўрикларни диабет билан касалланган, шунингдек, ошқозон кислотаси юқори ҳамда ортиқча вазнли одамлар истеъмол қилмаслиги керак.

Унинг таъкидлашича, бу мевалар одамни семиртирмайди, аммо баъзи сурункали касалликларни кучайтириши мумкин.

Ўрик ва шафтолининг фойдали хусусиятлари ҳам яхшигина. Парҳезшуноснинг қайд этишича, улар саратон касаллигига қарши курашда ёрдам беради, қон босимини нормаллаштиради ва қон томирлари деворларини яхши ҳолатда сақлайди.