Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Навоий» чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.Ж бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу автотранспорт воситасининг ҳайдовчи дам олиши учун мўлжалланган ўриндиғи остида хуфиёна тарзда яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 493,1 миллион сўмлик 5 028 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.