Бойсун туман Экология бўлимига келиб тушган тезкор хабарларга асосан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ”Хомкон” бўлими ўрганилганда мазкур бўлим ходимларининг ўз ишига совуққон муносабатда бўлганлиги ортидан 4 туп ўсувчанлигини йўқотмаган “Зарафшон” арчаси таг қисмидан кесилганлиги, шунингдек, 43 туп арча дарахтларининг ён шохлари кесилиб, шикастлантирилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Хомкон” ўрмон бўлими ходимларининг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистонр Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий жарима қўлланилиб, табиатга етказилган 21 миллион 583 минг сўм зарарни қоплаш белгиланди.