Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги “Ўрмонқурилиш” ДУК ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказида текшириш ўтказилди.
Текширишда ушбу ташкилотларнинг мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, тадбиркордан қурилиш лойиҳалари бўйича пудрат шартномаларини расмийлаштириш эвазига тамагирлик йўли билан жуда кўп миқдорни ташкил этувчи 43 минг АҚШ доллари ва 111,5 млн. сўм пул маблағларини пора тариқасида қўлга киритишгани аниқланди, дея хабар беради Бош прокуратура.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.
"Агарда Сиз Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги “Ўрмонқурилиш” ДУК ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказидаги ходимларнинг мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа коррупциявий қилмишларда ифодаланган ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз Бош прокуратурага мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.