Унда Малайзия томонига давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, марказнинг Хитой, Япония ва Германия сингари мамлакатларнинг экологик муаммолар ечимига ихтисослашган нуфузли тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.
MGTC вакиллари ҳам корпорациянинг фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказишди. Хусусан, иқлим ўзгаришини олдини олиш борасида қайта тикланувчи энергетика ва «яшил» технологияларни жорий этиш, денгиз ва оқава сувларни тузсизлантириш ҳамда улардан фойдаланиш тажрибаси тўғрисида маълумотлар берилди.
Малайзия томони ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдириб, ўзбек томонини жорий йил 4-6 октябрь кунлари ушбу мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган Халқаро яшил технологиялар ва экологик маҳсулотлар халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича жорий йилнинг июнь-август ойларида томонлар ўртасида қайта тикланувчи энергетика ва «яшил» технологияларни жорий этиш ҳамда Оролбўйи минтақасидаги сув таъминоти ва сифатидан келиб чиқиб сувни тузсизлантиришда Малайзия тажрибасини ўрганиш бўйича вебинарлар ўтказишга келишиб олинди.
Маълумот учун: MGTC Малайзиянинг Табиий ресурслар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги агентлик ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий вазифаси иқтисодиётда яшил технологиялар улушини ошириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишдан иборат. Агентлик фаолияти Малайзиянинг «Яшил технологиялар миллий сиёсати», «Иқлим ўзгариши соҳасидаги миллий сиёсат» ва «Яшил технологиялар бош режаси» сиёсати билан мувофиқлаштирилади.
MGTC томонидан 2005 йилга нисбатан 2030 йилгача зарали газларни атроф муҳитига таъсирини 45 фоизгача камайтириш бўйича дастур ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга мувофиқ, ишлаб чиқариш қувватларида «яшил» технологиялар улушини оширган ҳолда 230 минг ишчи ўрни яратиш кўзда тутилган.