Тадқиқот гуруҳи ишининг натижалари Clinical and Translational Medicine журналида эълон қилинди, деб хабар беради lenta.ru.

AstraZeneca фармацевтика компанияси қўллаб-қувватлаши билан уяли ва лаборатория ҳайвонларида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, оғиз орқали қабул қилинганида, AZD1390 нерв ҳужайраларида ДНКнинг шикастланиш реакциясини блоклаши ва нерв регенерациясини рағбатлантириши мумкин. Бу эса орқа мия шикастланишидан кейин ҳиссий ва мотор функцияларини тиклашга ёрдам беради.

Айни дамда олимлар орқа мия нервларини даволаш учун дори воситасига патент олиш учун ариза беришди.