Бу ҳақида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳоким ёрдамчилари тумандаги масалаларини “маҳаллабай” тизим асосида ўрганиб, уларни тезкор ҳал этишида планшетлар қулайликлар яратади. Ундан тезкор маълумотлар олиш, ишсизлар рўйхатини шакллантириш ва бошқа кўплаб мақсадларда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, тадбир доирасида И.Қосимов йиғилганларга доимий равишда коррупция иллатига қарши курашиш ҳамда фуқаролар билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда сўзлашиш лозимлигини унутмаслик хусусида тавсиялар бериб ўтди.