Дарсларни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ТВМОИ ОМХ кафедраси мудири Рихси Салихажаева бошчилигидаги мутахассислар олиб борди.

Ўтказилган ўқув амалий курсида пойтахтлик мутахассислар, Президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорларининг амалга оширилиш механизмлари, мазкур ҳужжатлар бандларида келтирилган вазифалар, уни бажаришда ўрта тиббиёт ходимларининг роли тўғрисида сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини шакллантирилишига ёрда берди.

Ўқув амалиёти давомида Сирдарёлик ўрта тиббиёт ходимлари Президентимизни Давлат тиббий суғурта тизимини 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш бўйича берган топшириқ ва вазифалар борасидаги аниқ билим ва тажрибага эга бўлдилар.

Бу эса Сирдарёда янгитдан тажриба-синов лойиҳаси асосида жорий этилаётган, 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарёда тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш ва тезлаштиришда, Давлат суғурта тиббиёти тизими ҳисобига соҳада самарадорликка ва яхши натижаларга эришишда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишда қўл келади, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.