«Ўзбекнефтгаз» АЖда конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшиляпти.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ўртабулоқ» газ конденсат конидаги 238-сонли қудуқда ҳам олиб борилган бурғилаш ишлари муваффақиятли якунланди. Қудуқ бурғиланиб тугатилгач, 2449,16–2329,16 метр оралиққа фильтр туширилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Ўртабулоқ» кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб 1973 йилдан буён ишлатилиб келинади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.