Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

“S.B.” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш заводида ўтказилган ўрганишда МЧЖ раҳбари Х.Р. тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 132,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.