Шунинг учун кўпчилик дорихоналардан витаминлар мажмуасини кўплаб харид қилиш ва тартибсиз истеъмол қила бошлаганлар. Лекин шуни унутмаслигимиз керакки, организмдаги ортиқча D витамини хавфли бўлиб, у буйракда тош пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Бу ҳақда шифокор-аллерголог Владимир Болибок Медик Форум ахборот манбасида тушунтириб берган.
Боз устига, мутахассиснинг сўзларига кўра, витаминлар мажмуасини қабул қилиш коронавирусдан ҳимоя қилмайди. Шифокор қуёш ванналари ва ёғли балиқ истеъмол қилишни уйғунликда олиб бориш самара бериши мумкин деб таъкидлайди.