“Бизнинг кузатувларимиз ортиқча вазн нафақат мия томирларининг ишлаши ва унинг метоболизмига, балки ақлий фаолият ва хотирага ҳам салбий таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Хусусан, семиз кўнгиллилар ақлий фаоликни синашга қаратилган машқларда озғин тенгдошларига қараганда ўзларини уч ёшга каттадек намоён қилишган”, деб ёзади тадқиқотчилар.
Нейрофизиологлар буни ортиқча вазн мия томирлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, қандли диабет ва метоболик касалликлар юзага келишига сабаб бўлиши билан изоҳламоқда, деб ёзади tass.ru.