Форумда сўз олган Осака Савдо-Саноат Палатаси ҳамда Осака бизнесни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун тайёр эканликларини маълум қилиб, бу борадаги ўз режаларини баён қилди.
Ўзбекистон билан узоқ йиллардан бери текстиль соҳасида ҳамкорлик қилиб келаётган “Masui” компанияси раҳбари Чинори Токиа Фарғона ва Япония ўртасида текстиль соҳасида инвестициявий ва экспорт соҳаларида ҳамкорлик бўйича мавжуд имкониятларга алоҳида тўхталиб, Cotton Campaign коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиниши натижасида Япония бозорида ўзбек текстиль маҳсулотларига катта қизиқиш пайдо бўлганини қайд этди.
Бизнес-форум давомида «g2b» ва «b2b» учрашувлари ташкил этилиб, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузишнинг молиявий-техник жиҳатларини батафсил ишлаб чиқишга муваффақ бўлдилар.