Айни муносабат билан Андижон вилояти ҳокими ўринбосарлари М.Нишонов, А.Максумов бошчилигида тадбиркорлар ва гуруҳ фаолларидан иборат делегация шаҳарда ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этди.
Байрам шаҳар марказида тантанали юриш билан бошланди. Шундан сўнг делегация аъзолари шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, таълим ва ишлаб чиқариш соҳалари билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида Андижон вилоятининг ҳокимлиги Ўш шаҳри билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқа соҳаларда доимий ҳамкорликка тайёр экани таъкидлаб ўтилди.
Тантанали тадбир концерт дастури билан якунланди.