Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича кеча соат 15:09 да Учтепа тумани, Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажлари манзилга етиб борди ва ёнғин соат 15:42 да қуршаб олиниб, соат 15:50 да батамом ўчирилди.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.