Унга ўзи Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги ҳалқаро аэропорти орқали “Олма-Ота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, Г.М.ни Дубай шаҳрида кутиб олади.
Йўл харажатларига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сарфлаганлигини билдириб, Г.М.нинг фуқаролик паспортини олиб қўяди.
Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Ал-Айн шаҳридаги ижарага олинган уйида Г.М.ни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.
Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Н.А. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келиниб, тегишли ички ишлар идорасига топширилди.
ИИВ Ахборот хизмати